Меню
1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга ошади
23 ноября 2023
1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга ошади

Президент фармони билан 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Президентнинг 17 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони билан 1 декабрдан уларнинг миқдори 7 фоизга оширилади, дея хабар бермоқда ЎзА.

ХУСУСАН:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 372 минг сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 725 минг сўм;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
  • Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
    • БУНДАН ТАШКАРИ:

      • ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 800 000 сўм;
      • меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — 800 000 сўм;
      • белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари — 800 000 сўм;
      • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа — 608 000 сўм;
      • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 608 000 сўм;
      • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — 608 000 сўм;
        • Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 212 000 сўмдан қўшилади.

          Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

          Маълумот учун, йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этган.

          8 май куни президент Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилишини таъкидлаганди. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили қўшимча 30−40 трлн сўм ажратиш керак бўлади.

          2024 йилда давлат бюджетининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатлари 9,6 трлн сўмни ташкил этади. Умумий ҳисобда иш ҳақи, пенсия ва стипендияларга давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи йўналтирилади.

          Источники информации: https://www.gazeta.uz и https://uza.uz/uz/posts

Список статей